Ҳозирги кунда бир қатор Олий ўқув юртларида талабаларга ижтимоий-гуманитар фанлардан дарс бериши жараёнида, уларнинг фанларга қизиқишини уйғотадиган услублардан ташқари кундалик учрашувларда, ўтказилаётган тадбирларда, йиғилиш ва анжуманларда, телерадио кўрсатув ва эшиттиришларда, давра суҳбатларда, консультациялар, диалог-семинарларда кўрик танлов ва иқтидорли талабалар билан ишлашда кўплаб турли хил услубий, ҳолатлардан фойдаланилмоқда. Улардан албатта дарс машғулотлари жараёнларида ҳам фойдаланиб, талабаларга таълим-тарбия7 берилса мақсадга мувофиқ бўлур эди.Чунки асосий мақсад талабаларга сифатли дарс беришдир. Шу сабабли қуйидаги таҳлил қилинадиган услубий ҳолатлардан фойдаланишни ўқув жараёнига тавсия қилишдан ҳам мақсад талабаларга сифатли, натижали таълим ва тарбия беришдан, келажакда Ватанимизга садоқатли, билимли, комил инсонли кадрлар тарбиялаб етиштиришдан иборатдир.
Ушбу услубий ҳолатларнинг айримларига тўхталиб ўтамиз. Улардан қуйидаги услубий турлари, яъни «Танқидий фикрлаш», «Дебатли услуб», «Кичик гуруҳларда ишлаш услуби», «Ўз ўрнигни топ» услуби, «Ақлий ҳужум» ёки «Машварат» услуби, «Ажурли арро» («Французча – бир ёқдан, иккинчи ёққа ўтиши») услуби, «Мунозара» услуби ва бошқа турдаги услублар кейинги вақтларда таълим-тарбия тизимида қўлланилмоқда.